Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган 3 нафар шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Уларнинг бири жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноят содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган, бошқалари эса фирибгарликда гумонланмоқда

Туркиядан Ўзбекистонга Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Хусусан, тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрган халқаро қидирувдаги уч нафар шахснинг турган жойи аниқланиб, улар қўлга олинади.

Жумладан,

• Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятни содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган эди;

• Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган;

• Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга эълон қилинган эди.

Қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Ўзбекистон