Тошкент вилоятида 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди
Тошкент вилоятида 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилоятидаги масофавий шаклга ўтказилган мактаблар рўйхати:
▪️ Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар,
▪️ Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби,
▪️ Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли,
▪️ Пискент туманидаги 36-сонли,
▪️ Паркент туманидаги 22,51-сонли,
▪️ Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли,
▪️ Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб,
▪️ Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаб.
Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.
Қайд этилишича, мазкур мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда Covid 19 касаллиги борлиги аниқланган.
Аввалроқ, Яна бир ОТМ масофавий таълимга ўтказилди деб хабар берган эдик.