Яна бир ОТМ масофавий таълимга ўтказилди

19 апрель санасидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети онлайн таълим шаклига ўтказилди. Бу ҳақда университет матбуот хизматига асосланиб Qalampir хабар берди.

Хабарга кўра, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқлангани сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда қарор қабул қилинган.

«Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида қўшимча хабар берилади. Янгиликлардан ўз вақтида воқиф бўлиш учун университетнинг расмий телеграм каналига барча дўстларингизни таклиф этишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Қайд этилишичва, ТошДЎТАУ 14 кунга эмас, номуайян муддатга масофавий ўқиш шаклига ўтган.

Янгиликлар