Фарғонада «ИЖ» русумли мотоцикллар тўқнашиши оқибатида вояга етмаган фуқаро вафот этди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида 1 август куни «ИЖ» русумли мотоцикллар тўқнашиб кетиши оқибатида вояга етмаган Ғ.М. вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, вояга етмаган Ғ.Ш. бошқарувидаги «ИЖ» русумли мотоциклни Дашт қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган Ж.Қ.нинг бошқарувидаги “ИЖ” мотоцикли билан тўқнашиб кетган. Оқибатда  вояга етмаган Ғ.Ш. бошқарувидаги мотоциклдаги йўловчи — вояга етмаган синглиси Ғ.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Ж.Қ. бошқарувидаги мотоциклда бўлган йўловчи Б.A. ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Қува туманида «Damas» ва «Spark» машиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар