Фарғонада коронавирусга чалинган 14 нафар бемор тузалди

Фарғона вилоятида 6 август, пайшанба куни 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда шу пайтга қадар 280 нафар фуқаро тузалган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, айни пайтгача Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Aндижон вилоятида 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 19 291 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 315 нафарга етган.

Aввалроқ Фарғонада июль ойида тана ҳарорати кўтарилган 5 минг нафар беморнинг 80 фоизи 14 ёшгача бўлган болалар экани маълум қилинганди.

Янгиликлар