Фото: Бухорода шанба—якшанба кунлари автомашиналар ҳаракатининг чеклови сабаб шаҳар кўчалари бўшаб қолди
Ички ишлар вазирлиги республика махсус комиссияси қарори бўйича 8 август шанба кунидаги Бухоро вилоят кўчалари ҳолати тасвирланган фотожамланмани тақдим этди.
Аввалроқ Бухорода 8—9 август шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланиш бутунлай тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди. Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда 1 августдан 15 августга қадар карантин чекловлари узайтирилди. Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қатъий тартиб қоидалар белгиланди.
Маълумотларга кўра, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
- Махсус рухсатномаси бор машиналар;
- Махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашиналар.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода 10 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.