Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади
Қарши шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди. 1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.
Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.