Бугун Тошкентнинг 5 туманида электр ва газ қисман узилади
Тошкентнинг бир қанча туманларида электр энергияси ва газ қисман узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» ва «Ҳудудгаз Пойтахт»нинг матбуот хизмати хабар беради.

Бугун 5 август куни мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
• Сергели тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: «Ҳабиби» маҳалласи;
• Бектемир тумани, соат 09:30 дан 14:00 гача: «Забардаст» маҳалласи;
• Яккасарой тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: «Конституция» маҳалласи.
Шунингдек газ етказиб бериш ҳизмати соат 10:00 дан 17:30 ушбу жойларда ўчирилди:
• Олмазор тумани: Ҳастимом маҳалласида 197 та хусусий уй-жой, иккита улгуржи истеъмолчи;
• Шайхонтохур тумани: учта кўп қаватли уйдаги 244 та хонадон, 65 коттеж, Гулбозор маҳалласида 85 та хусусий уй, 12 та улгуржи истеъмолчи.





