Бугун Тошкентнинг 3 туманида газ қисман ўчирилади

Бугун 16 август куни Тошкентнинг 3 туманида газ қисман узилади. Бу ҳақда деб «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, қуйидаги манзиллар газсиз қолдирилади:

• Олмазор тумани, 10:00 дан 17:00 гача: «Зиё», «Ғ. Аъзамов» ва «Ачаобод», 12 та улгуржи истеъмолчи;

• Сергели тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: Хонободтепа маҳалласидаги 280 та хусусий уй, иккита улгуржи истеъмолчи;

• Бектемир тумани, соат 10:00 дан 16:00 гача: Бектемир маҳалласида 445 та хусусий уй-жой, 29 та улгуржи истеъмолчи.

Янгиликлар