Қашқадарёда ваҳшийларча калтакланган қиз видеоси юзасидан расмий муносабат билдирилди — видео
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокимлиги ёнида бир қиз калтаклани ҳақида видеолавҳа чиқарилган.
Хабарга кўра, 24 апрель кун соат 22:00 ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошохбекатда фуқаро Т.Н.ни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб тан жароҳати етказган.
Маълум бўлишича, текширувда аниқланган ҳолатлар буйича 2 май Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.