КХДР ҳаккерлари Жанубий Корея компанияларидан йилига миллионлаб АҚШ доллари ундиришaётгани маълум қилинди
Жанубий Кореянинг хавфсизлик агентликлари КХДР ҳаккерларидан Жанубий Корея компанияларига кунига ўртача 1,58 миллионта киберҳужум қилинаётганлигини қайд этиб, бундан КХДР ҳаккерлари йилига миллионлаб АҚШ долларига эга бўлишини таъкидлашган. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei газетасига асосланиб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу ҳужумлар асосан Жанубий Кореядаги кичик ва ўрта компанияларга қарши қилинган бўлиб, ҳужумларнинг асосий мақсади — компьютерларга вирус киритиш ва уларни блокировка қилиш ҳисобланган.
«Баъзи ҳолларда тажовузкорлар, хусусан, мижозларнинг шахсий маълумотлари, бўлажак операциялар тўғрисида маълумотни ошкор қилиш билан таҳдид қилишади. Компьютер қулфини очиш ва маълумотларни сир тутиш учун компьютер ҳаккерлари тўловни талаб қилишади. Унинг миқдори, манбаларга кўра, тахминан 40,7 дан 470 минг долларгача», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 2020 йилда Жанубий Кореяда ҳаккерларнинг ушбу ҳаракатларидан етказилган зарар деярли 1,8 миллиард долларни ташкил этган. Бу миқдор сўнгги беш йил ичида 18 баравар ошган.
Nikkei нашрига кўра, ҳаккерлар одатда биткоинда тўловни талаб қилади, кейин уни Хитой биржасида криптовалютага алмаштиради.