Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг яна бир партияси олиб келинди

Россия вакцинасининг яна бир партияси мамлакатга етказиб берилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ

Хабарга кўра, 27 апрель тунда Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олган.
Таъкидланишича, яқин кунларда Ўзбекистонга ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозалари етказиб берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, вакциналарни барча ҳудудларга тенг тақсимлаш тизими жорий қилинган бўлиб, биринчи навбатда хавф остида бўлган фуқаролар эмланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг илк партияси олиб келинган эди.

 

Янгиликлар