2023-йилда маиший зўравонлик учун қамалган ўзбекистонликлар сони аниқланди

2023-йилда Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ фуқароси маиший зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилди, хабар берди Олий суд матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, 2023-йилда (амалга киритилган кундан бошлаб) Жиноят кодексининг 126-1-моддаси билан 203 нафар шахс судланиб, уларнинг 59 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 144 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Яна 8 928 нафар шахс маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 5 229 нафарига жарима жазоси, 3 699 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Янгиликлар