Россияда клуб қўриқчисини тириклайин ёқиб юборган 2 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳукм чиқарилди

Россияда тунги клубга киритмаган қўриқчини тириклайин ёқиб юборган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ҳабар беради.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик 2 фуқаро «Меet Point» клубига маст ҳолда келган. Шундан сўнг қўриқчи уларни ичкарига киритишдан бош тортган, оқибатда улар ўртасида жанжал келиб чиқиб, 2 эркак қўриқчини ёқиб юбришга қарор қилишган.

Улар яқин атрофдаги ёқилғи қуйиш шохобчасидан тўрт литр бензин сотиб олган. Сонгра клубга қайтиб, қоровул ва муассасанинг ўзига бензинни сепган ва устидан олов ёқиб юборган.

Клуб ичида бўлган ходимлар ўз вақтида хавфсиз масофага ўтишга улгуриб, ёнғинни ҳам ўзлари ўчиришга муваффақ бўлишган.

Натижада айбланувчилар ўзига хос шафқатсизлик билан хизмат вазифаларини бажараётган шахсга умумий хавфли тарзда одам ўлдиришга суиқасд қилишда айбдор деб топилиб, бирига 11 йил, унинг шеригига эса 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, судланувчилардан жабрланувчига 200 минг рубль миқдорида маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

Янгиликлар