Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига асосан Яккасарой тумани «Қушбеги» мавзеси олдидаги Д-200 мм, Д-150 мм бўлган ичимлик сув тармоғи ёпқичларини алмаштириш сабабли 25 март куни соат 09:00дан кечки соат 23:00гача сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Яккасарой туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Қушбеги» мавзесининг қўйидаги ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- кўп қаватли уйлар (5 қаватли) №3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20;
- кўп қаватли уйлар (9 қаватли) №1, 1 а, 2, 2 а, 22, 23, 24, 25;
- МТМ №368;
- болалар юқумли касалхонаси №3;
- автосервис «KIA», «MOBIS»;
- спорткомплекс;
- масжид.
Шунингдек, «Бошлиқ» мавзесининг:
- кўп қаватли уйлар (5 қаватли) №27, 28, 29;
- кўп қаватли уйлар (9 қаватли) № 2, 30, 31, 32;
- ресторан «Султан»;
- ресторан «Қушбеги»;
- дока хлеб;
- меҳмонхона;
- 4 тор Бошлиқ;
- кўп қаватли уйлар (қаватли) №10, 10 а, 10 б.
Аввалроқ, Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.