Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Мирзо Улуғбек туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимилиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан 18 март куни соат 09:00 дан 21:00 га қадар ТТЗ-1 мавзеси Ғ.Ғулом боғи олдидаги ичимлик суви ёпқичини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Қайд этилишича, ТТЗ-1 мавзесидаги:

  •  Кўп қаватли 1, 2. 3… … 36. 37 уйлар;
  • АТС-264;
  • 8-сонли Мактабгача таълим ташкилоти;
  • 210 — сонли умумтаълим мактаби;
  • Локомотив стадиони;
  • Маҳаллий қозонхона.

Шунингдек, ушбу манзилдаги маҳаллий қозонхонага сув таъминоти тўхтатилиши сабабли, кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари 23-00 га қадар иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидан ҳам вақтинча узиладилар.

Янгиликлар