Neuralink’нинг илк тажриба ости одами хаёл ёрдамида компьютер сичқончасини бошқаришга муваффақ бўлди

Ҳозирда синовларда имконияти чекланган одамлар иштирок этмоқда.

2023-йилнинг кузида америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Neuralink компанияси мияга имплант ўрнатиш бўйича клиник синовлардан ўтиш учун кўнгиллилар йиғилаётганини эълон қилди, жорий йилнинг январь ойида эса тадбиркор ўтказилган операция ҳақида сўзлаб берди.

Куни-кеча бизнесмен миясига чип ўрнатилган тажриба ости одами илк натижаларни кўрсатаётганини маълум қилди. Хабар берилишича, миясига Neuralink импланти ўрнатилган бемор хаёл кучи ёрдамида компьютер сичқончасини бошқаришга муваффақ бўлган.

Эслатиш лозимки, даставвал Neuralink синовларида имконияти чекланган одамлар иштирок этади. Компания чип ёрдамида хаёл орқали компьютер ва телефонни бошқариш мумкинлигини ваъда бермоқда.

Янгиликлар