Ўзбекистоннинг 13 тумани инновацион ҳудудга айлантирилади

“Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”г президент Фармони қабул қилинди.


Хабарга кўра,
Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифалари ҳамда 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари белгиланди.

Таъкидланишича, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси унга Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ва Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати (13 та) тасдиқланди.

Янгиликлар