Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маълум бўлишича, Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинган. Ислом Каримовнинг хал манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик ҳислатлари ёдга олинган. Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этган.

Таъкидланишича, Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилган.

«Ўз аждодлари, фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Афсуски, тарихимизда миллат етакчиларининг тириклигида улуғланиб, дунёдан ўтганидан сўнг қораланган ҳолатлари ҳам бўлган. Бу кўп жиҳатдан кейинги авлодларнинг виждони ва мардлигига боғлиқ.

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлган биринчи кундан Ислом Каримовнинг эзгу ишлари давом эттирилишини айтган эди, унинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қарорлар қабул қилди, мақбараси барпо этилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди. Бугунги тадбир ҳам шунинг бир ифодаси бўлди», дейилади хабарда.

Янгиликлар