Испаниядаги ҳайвонот боғида 4 та шер коронавирусга чалинди — видео
Испаниянинг Барселона шаҳридаги ҳайвонот боғида тўртта шерда коронавирус тестининг ижобий натижалари қайд этилди. Бу ҳақда «Nine News» хабар берди.

Фото: Robert Harding
Таъкидланишича, тест мушуксимонлар оиласи вакилларидан бирида аниқланган касаллик аломатларидан сўнг олинган. Шундан снг ҳайвонот боғидаги 16 ёшли уч аёл шер — Зала, Нима ва Ран Ран, шунингдек, 4 ёшли эркак шер Киумбада инфекция тасдиқланган.
Бундан ташқари, зоопаркнинг икки нафар ходимидан ҳам SARS-CoV-2 вируси бўйича ижобий тест натижалари олинган. Раҳбарият одамларнинг ҳайвонларга вирус юқтирганига шубҳа қилмоқда.
«Арслонларга ветеринария ёрдами кўрсатилди. Улар ҳозир вируснинг гриппга ўхшаш енгил ҳолатида», — дейилади ҳайвонот боғи маълумотларида.