Избосканда эҳтиёжманд оилаларнинг 126 нафар аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули берилди

Андижон вилояти Избоскан туманида эҳтиёжманд аҳолига бир марталик ёрдам пулини бериш давом этмоқда. Бу ҳақда Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сонли фармони ижроси юзасидан Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган «Амир Темур» ҳамда «Туячи» МФЙларда истиқомат қилувчи 31 та оиладаги 126 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан жами 27 миллион 720 минг сўм бир марталик пул маблағлари берилди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Асакада «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пули тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар