Камала Ҳаррис сайловда муддатидан олдин овоз берди

АҚШда демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис сайловларда овоз берганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Детройтда журналистлар билан учрашувда Ҳаррис ўз бюллетенини тўлдиргани ва уни почта орқали юборганини тасдиқлади.

Мен ўз бюллетенимни тўлдириб жўнатдим, деди Ҳаррис.

Кейинчалик Ҳаррис ижтимоий тармоқларда ўз бюллетенини кўрсатиб, америкаликларни муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланишга чақирди.

 

 

Жаҳон