Сергелида талончилар ушланди

Сергелида талончилар ушланди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Фото: tergov.uz

29 январь куни Сергили туманида яшовчи Илҳом исмли фуқаро Учтепа тумани 11-мавзе ҳудуди бўйлаб кетаётган пайтида 3 нафар номаълум шахслар унинг телефонини очиқдан-очиқ олиб қўйишмоқчи бўлишган. Аммо Илҳом уларга қаршилик кўрсатиб улардан қутилиш учун уйлар оралаб қочган. Аммо, унга талончилар етиб олган ва калтаклаб, «Samsung А 21 S» русумли телефонини олиб қочиб кетган.

Таъкидланишича, шахслар муқаддам талончилик ва босқинчлик жиноятларини кўп маротаба содир этиб, судлангани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилиб, Жиноят кодексининг 166 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Олтиариқда фуқаронинг телефон ҳамда 50 минг сўм пулини ўғирлаган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар