Tashkent City боғида автомобиллар ҳаракати 15 кунга чекланади

Tashkent City боғида янги йил тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 25 декабрдан 2025 йил 10 январгача автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралмоқда.

Мазкур боғда ўтказилаётган байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар учун қуйидаги автотураргоҳларга автомашиналарни қўйиш тавсия этилди:

  Ислом Каримов кўчаси орқали СҚБ ва Асака банклари ерости автотурарҳоҳларига;

  Фурқат кўчаси орқали Boulevard турар жой комплексининг ерости тураргоҳига;

  Ботир Зокиров ва Заргар кўчалари орқали Tashkent City Mall савдо мажмуасининг ер ости автотураргоҳига.

Аввалроқ, Янги йилга тайёргарлик муносабати билан айрим кўчалар ёпилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон