ЙҲХББ Қамчиқ довонида қор ёғгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлида 22 октабрь соат 11:45 да қор ёғаётгани қайд этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Фото: «autostrada.uz»

Таъкидланишича, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ айни вақтда А-373 автомобиль йўлидан ўтган Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини сўрамоқда.

Аввалроқ Жиззах вилояти Зомин туманидаги тоғ ёнбағирларида 10 октябрь куни қор ёғгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар