Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларидан ўзлари билан исириқ олмаслик сўралди

Uzbekistan Airways Россия шаҳарларига жўнаб кетаётган йўловчиларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, Россия ҳукуматининг фармонига кўра, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз», — дейилади авиакомпания хабарида.

Янгиликлар