Туркиядан Ўзбекистонга қидирувда бўлган фирибгар аёл депортация қилинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош консуллиги матбуот хизмати хабар беради.

Маълумотларга кўра, 48 ёшли фуқаро Д.М. фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни содир этишда айбланмоқда.
Жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган шахсга нисбатан, жиноий жавобгарлик таъминланади, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.





