Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон—Германия қўшма корхонаси ташкил этилади
Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон—Германия қўшма корхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Корхона «‘Papenburg Uzbekistan’ Ўзбекистон—Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) билан ташкил қилинмоқда.
Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва «GP Gunter Papenburg AG» компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистонда йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Papenburg Uzbekistan» қўшма корхонаси ташкил этилади.
Аввалроқ Самарқандда лойиҳа қиймати 67,7 миллиард сўм бўлган узунлиги 534 метрга тенг туннель қурилиши ҳақда хабар берилган эди.