Ҳиндистонда жазирама иссиқ қурбонлар сони 80 нафардан ошди
Ўтган 24 соат ичида Ҳиндистонда жазирама туфайли камида 85 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».

Штатларда қайд этилган қурбонлар сони: Одиша (46 та ўлим), Бихар (16), Джаркханд (4), Раджастхан (4) ва Уттар-Прадеш (15) кишини ташкил этган. Шунингдек, ўнлаб одамлар касалхонага ётқизилгани хабар қилинган.
Қурбонлар орасида сайлов участкаларини тайёрлаган кўплаб сайлов комиссияси ходимлари ҳам бор. Маълумот учун, Ҳиндистон шанба куни умумий парламент сайловларининг якуний босқичини ўтказмоқда.
Ҳиндистон шимоли ва шарқида жазирама давом этмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 45° даражага кўтарилган.

