Каттақўрғоннинг айрим ҳудудларида 15—16 октябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг айрим ҳудудларида 15 октябрь куни газ таъминотида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақда «Ҳудугаз Самарқанд» газ таъминоти филиали маъмурияти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, «Каттақўрғонтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш учун Хатирчи Газ тақсимлаш станциясидан борадиган газ таъминоти тўхтатилади. Натижада 15 октябрь соат 8:00 дан 16 октябрь соат 15:00 гача Каттақўрғон тумани «Найман», «Вайрот», «Мўминхўжа» ва «Файзикент» маҳаллаларида газ ўчади.
Ушбу ишлар Хатирчи газ тақсимлаш станциясидан чиқувчи юқори босимли газ қувурларидаги тамбалагич ва станцияларни техник тафтишдан ўтказиш мақсадида амалга оширилаётгани айтиб ўтилган. Шунингдек, барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралган.
Аввалроқ Булунғурнинг айрим ҳудудларида 7 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши, Бухоро туманида 26 сентябрь куни табиий газ вақтинча ўчирилиши ҳақида хабар қилинганди.