«Оддий йўқ дейиш осон, таклиф лойиҳани берсин кўриб чиқамиз» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

8 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News’ муҳбири хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, матбуот анжумани давомида Лутфий, Истироҳат, Авиация музейи, Гагарин, Абдулла Қодирий кўчаси, Ботаника боғи, Янги Сирғали боғи, Оҳангарон шох кўчаси лойиҳа таклифлари тақдим этилди.

Қайд этилишича, 2021 йилда Тошкент шаҳридаги каналларнинг атрофини ободонлаштириш, уларининг қирғоқбўйи ҳудудларини мустаҳкамлаш ишлари ҳамда велойўлакларни ташкил қилиш тадбирлари ҳам давом этади. Жумладан, Чилонзор туманида «Новза» соҳил бўйи сайилгоҳини барпо этиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, айтиб ўтилган баъзи танқидларга, шахар хокими Жахонгир Ортиқхўжаев таклиф беришни сўради.

«Оддий йўқ дейиш осон, таклиф лойиҳани берсин кўриб чиқамиз» , — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Маълумотга кўра, 2021 йилда Тошкентда қурилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар, боғ, хиёбон ва майдонлар лойиҳалари аҳоли ўртасида кенг муҳокамага қўйилади ва аҳолининг фикри инобатга олинган ҳолда тадбиқ этилади.

Янгиликлар