«Менинг ишончимни оқлаб нима қиласан? Халқнинг ишончини оқлаш керак» — Шавкат Мирзиёев Намангандаги маҳалла раисини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида маҳалла фуқаролар йиғини раисларини танқид қилган. Бу ҳақда Президент матбуот хизматига асосланиб Qalampir.uz сайти хабар берди.

Шавкат Мирзиёев маҳалла фуқаролар йиғини биносига кирган вақтида у ерда йиғилиб қолган ахлат уюми ва деярли ташландиқ ҳолатга келиб қолган бинога кўзи тушган.

Шундан сўнг, президент сектор раҳбари, шаҳар ҳокими ва маҳалла раисини кескин танқид қилган.

«Бу қандай яшаш? Мўмин-мусулмон одамсизлар-ку, бу ерга дарахтлар экиб, йиғиштириб қўйса бўлади-ку. Аввал дарахт эктир. Одамлар келиб маънавият, маърифат олиши керак. Сен қандай ислоҳотчи бўла оласан? Мен сизларга катта-катта режалар қўйяпман. Маҳалла ислоҳотчимиш… Қанақа ислоҳотчи? Менинг ишончимни оқлаб нима қиласан? Халқнинг ишончини оқлаш керак. Сен менинг вакилимсан. Сенга қараб, одамлар менга баҳо беради. Меҳмонлар келса, «мана, Ўзбекистоннинг юзи», дейди. Биз сизларга ишониб, баландпарвоз гаплар гапириб юрибмиз», — деган Президент маҳалла раисига.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюгани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир:

Янгиликлар