Ўзбекистонда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши оширилади
Ўзбекистонда 2022 йилда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши камида 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармонида маълумот берилди.

2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақини малака тоифасига қараб табақалаштирган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:
- олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
- биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун – камида 10 фоизга;
- иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун – камида 5 фоизга.





