ИИВ вазирлиги Салим Абдувалиевнинг ўлими ҳақида тарқалган ҳабарларни рад этди

Яқинда ижтимоий тармоқларда «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу воқеа юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот ҳизмати расмий баёнот берди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тарқалган миш-мишларни рад этди, деб ёзади «Daryo».

Тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, — деди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Янгиликлар