Қашқадарё вилояти ҳокимлигида қарорлар қабул қилишнинг янги тизими жорий этилади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ўз қарорларини қоғоз шаклида қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Хабарга кўра, вилоят ҳокимлигида қарорларни жорий йил 1 мартдан бошлаб «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича тушунтиришлар олиб борилган.

Таъкидланишича, «E-qaror» ҳокимликларнинг қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишда виза кўйишни назарда тутади.

Янгиликлар