Наманганда бир кунда 2 та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши вафот этган

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 3 август куни «Tracker» ҳайдовчиси олти ёшли пиёдани уриб юборди, Поп туманида эса «М-412» ва «Nexia» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Тўрақўрғон тумани «Янгиҳаёт» маҳалласи ички йўлида 3 август куни соат 17:50 ларда «Tracker» русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Худди шу куни, 3 август соат 21:30 ларда Поп тумани «Тепақўрғон» маҳалласи ҳудудида «М-412» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Nexia» русумли автомашина билан тўқнашган. Натижада «Nexia» ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ Қамчиқ довонида иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақда хабар берилган эди. Шунингдек, Қувада «Damas» ва «Spark» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.

Янгиликлар