Наманганлик фуқаронинг 2 сотих ерига иссиқхона қуриб берилди (фото)
Республика бўйлаб секторлар кесимида фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар берди.
Маълумотларга кўра, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, ИИБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан бириктирилган сектор ҳудудида тадбиркорлар мурожаатлари ҳамда муаммолари ўрганилмоқда. Ўрганиш мобайнида Наманган тумани «Галчи» маҳалласида яшовчи фуқаро Мамадалиев Ҳусанбой хонадони томорқасининг 2 сотих ерига иссиқхона қуриб берилди.
«Бундай ишлар бириктирилган сектор ҳудуди бўйлаб давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Андижонда бўйин ва бел умуртқасида муаммоси бор аёл Миллий гвардия томонидан касалхонага жойлаштирилганди.