Байрам муносабати билан жамоат транспортларининг ҳаракатланиш вақти узайтирилди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 19 мартдаги 43-сонли «Наврўз байрами тантаналарини нишонлаш кунларида автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғига асосан, Наврўз байрами 20, 21, 22 март кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди.
Маълум бўлишича:
- 20 март — дам олиш куни. Шанба кунлари тасдиқланган жадвал асосида;
- 21 март — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;
- 22 март — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 27 март — иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқоб тақмаганлар қанча жарима тўлаши маълум қилинган эди.