Ўзбек фермерлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга қарши чиқишди
Al-Jazeera телекомпанияси Термиз деҳқонлари иштирок этган репортажни суратга олди. Видеода улар ўзларини ташвишга солаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида гапиришади. Бу ҳақда AL-Jazeeraʼга таяниб Kapital.uz хабар берди.
Фермерларнинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалиги ерлари давлатга тегишли. Илгари улар баъзи экин ва ўсимликларни етиштириш учун рухсат эвазига ижарага олинган. Ушбу алмашинув эркин бозор фойдасига бекор қилинди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида 500 га яқин фермерлар касаба уюшмалари тугатилиб, кластер тизимига ўтказилган. Ҳукумат бу иш барча учун катта даромад келтириб, минтақавий ривожланишни кучайтиришига умид қилмоқда.
«Бизнинг мақсадимиз минтақани ривожлантириш. Шунинг учун биз кластеp, янги замонавий қишлоқ хўжалиги тизимини жорий қилдик. Aсосий муаммо шундаки, фермер хўжаликлари минтақага фойда келтирмайди, унинг ривожига ҳисса қўшмайди», – деди Қизириқ қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ботир Жабборов.
Кўплаб фермерларнинг айтишича, улар «тузоққа» тушганликларини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳис қилишган. Улар қишлоқ хўжалиги таъминот тармоғини бошқарувчи кластер номли маҳаллий монополиялар билан шартнома асосида ишлашга мажбур.
«Улар еримизни зўрлик билан тортиб олишди. Биз ерга давлат эгалик қилишини тушунамиз. Бошқа соҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда, аммо бизнинг ҳудудда компанияларимиз ёпилиб, ерларимиз олиб қўйилган. Биз ёш ва ишсизмиз», – дейди бир фермер.
Репортажда фермерлар қишлоқ хўжалиги ссудалари ва материалларини олиш учун eтказиб бериш шартномаларини имзолашга мажбур эканликлари аниқланди. Компаниялар фермерларнинг нимани етиштириши кераклиги ва уларга қанча маош тўлашни белгилайдилар. Фермерларнинг айтишича, бундай келишувларни маҳаллий расмийлар амалга оширмоқда.
«Aгар мен ернинг эгаси бўлмасам, даромад ва фойда олмайман. Менга маош таклиф қилишади, лекин бошқа ҳеч нарса кафолатланмайди», – дейди фермер.
AL-Jazeera фермерлар вайронагарчилик ва адолатсиз иш ҳақи ҳақида шикоят қилишда давом этаётганини таъкидлади. Баъзи ҳолларда улар ўз кооперативларини туздилар ёки хусусий монополияларга қарши норозилик сифатида шартнома тузишдан бош тортaдилар.