Нурободда ўтган 9 ойда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми салкам 147 млрд сўмни ташкил этди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2020 йилнинг январь—cентябрь ойлари давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 146,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 108,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Нуробод туманида 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида:
- қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 72,7 миллиард сўмлик бажарилган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 101,0 фоизни;
- асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 236,3 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 100 фоизни;
- чакана товар айланмаси ҳажми 268,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 100,1 фоизни;
- экспорт ҳажми 1,1 миллион долларни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 141,4 фоизни;
- импорт ҳажми 28,7 миллион долларни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 103,7 фоизни;
- жами хизматлар ҳажми эса 214,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 100 фоизни ташкил этган.
Мавзуга доир: Самарқандда ўтган 9 ойда саноат корхоналари томонидан 12,2 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди
Аввалроқ Тойлоқда сўнгги 9 ойда даромадлар тушуми прогнози салкам 33 миллиард сўмни ташкил этгани, Самарқандда хотин-қизлар билан боғлиқ салкам 3,5 мингта муаммо ижобий ҳал этилгани хабар қилинган эди.
Шунингдек, Каттақўғонда қиймати 871 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 132 та инвестиция лойиҳаси доирасидаги ишлар кўриб чиқилгани ва Самарқандда 2020 йил якунигача 5 триллион 340 миллион сўмлик лойиҳалар ишга туширилиши хабар қилинганди.