Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин
Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Хабарга кўра, давлат раҳбари янги қарор чиқиши ва ички ишлар тизимида маошлар оширилиши мумкинлигини таъкидлаган.
«Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсата олди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз. Бир нарсани унутмаслигимиз керак, қачон жиноятчиликни камайтирсак, халқ биздан рози бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, президент Фарғона вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.