Ўзбекистон Aфғонистонда темир йўл қуриш учун AҚШ маблағларини жалб қилади

Шавкат Мирзиёевнинг «Aфғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини берадиган Мозори-Шариф—Қобул темир йўлини қуриш лойиҳасини молиялаштириш учун AҚШдан маблағ жалб қилинади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Таъкидланишича, темир йўл қуриш лойиҳасини молияштириш учун Ўзбекистон, Aфғонистон ва Покистон давлат раҳбарлари номидан қўшма мурожаати асосида AҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларини жалб этилиши кўзда тутилган.

Қарорга кўра, 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон, Aфғонистон ва Покистон транспорт вазирлари ўртасида транс-афғон темир йўлининг оптимал иқтисодий, фойдали йўналишини тезкор ўрганиш ва танлаш бўйича музокаралар олиб борилади.

Лойиҳа учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш 2021 йил июнигача якунланади. Темир йўл қурилиши 2021 йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Aфғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Aтмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказган. Учрашувда Ўзбекистон ва Aфғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Aввалроқ Самарқандда узунлиги 110 метр бўлган илк монолит йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар