Ўзбекистонда 700 дан ортиқ қишлоқ врачлик пункти қайтадан ташкил этилади

Ўзбекистонда олис ҳудудлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масаласида кўплаб эътирозлар бўлаётгани ва бу борадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича 700 дан ортиқ қишлоқ врачлик пункти қайтадан ташкил этилади. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Хабарга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида давлат дастурининг 9 ойлик ижроси юзасидан бўлиб ўтган муҳокамалар жараёнида соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов бу ҳақда маълум қилган. Айтилишича, давлат дастури муҳокамасида депутатлар томонидан олис ҳудудлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масаласида кўплаб эътирозлар бўлаётгани ва бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан савол берилган.

Aлишер Шодмонов юқоридаги каби эътирозлар таҳлил этилиб, ҳудудлар кесимидаги ўрганишлар натижасидан келиб чиққан ҳолда республика бўйича 700 дан ортиқ қишлоқ врачлик пунктларини қайтадан ташкил этиш режалаштирилгани ҳақда таъкидлаган. Вазирнинг сўзларига кўра, бу масалада Президент Aдминистрацияга таклиф киритилган.

Aввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтгани ҳамда Самарқандда оилавий поликлиникалар 24 соатлик иш режимида ишлаётганлиги ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар