Ўзбекистонда аҳоли сони энг юқори бўлган ҳудудлар аниқланди
2025-йил 1-октабр ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн кишидан ортди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ҳисоботида ҳабар қилинади.
Жумладан, уларнинг 19,1 млн эркаклар, 18,8 млн аёллардир. Шунингдек, 19,3 млн нафари шаҳарларда, 18,6 млн аҳоли эса қишлоқларда истиқомат қилади.
Аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд Самарқанд вилояти бўлиб, 4,3 млн нафарни ташкил этган. Кейинги ўринларда 4,2 млн ва 3,6 млн аҳоли билан Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари жойлашган.
Бошқа вилоятлар бўйича ҳолат қуйидагича шаклланган:
• Қорақалпоғистон — 2 млн;
• Андижон вилояти — 3,5 млн;
• Бухоро вилояти — 2 млн;
• Жиззах вилояти — 1,5 млн;
• Қашқадарё вилояти — 3,6 млн;
• Навоий вилояти — 1,1 млн;
• Наманган вилояти — 3,1 млн;
• Самарқанд вилояти — 4,3 млн;
• Сурхондарё вилояти — 2,9 млн;
• Сирдарё вилояти — 942,6 минг;
• Тошкент вилояти — 3,1 млн;
• Фарғона вилояти — 4,2 млн;
• Хоразм вилояти — 2 млн;
• Тошкент шаҳри — 3,1 млн.