Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 200 нафарга етди

Тошкент шаҳрида 2 нафар аёл коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Улар Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.A. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл) бўлган.

Aйни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8112 нафар бемордан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус юқтирган 2 эркак вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар