Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 000 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 (+236) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қиоинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Ўзбекистонда 1 098 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 24 090 нафарга (75 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатда 7 687 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда яна 202 кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Тошкентда коронавирусга чалинган икки бемор вафот этганди.

Янгиликлар