Ўзбекистонда ўтган бир суткада 774 кишида коронавирус аниқланди, 835 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 31 июль соат 23:30 дан 1 август соат 23:30 га қадар 774 киши коронавирус юқтириб олди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 783 нафарга етди.

Инфографика: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Янги касалланиш ҳолатлари

  • 774 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янги ўлим ҳолатлари

  • Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х. (эркак)да 26 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга коронавирус инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 73 ёшли М.Е. (эркак)да 24 июль куни COVID -19 тасдиқланган ва у академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган. Унга коронавирус инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 67 ёшли М.Т. (аёл)да 12 июль куни COVID -19 тасдиқланган ва умумий аҳволи оғирлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилиб, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
  • Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М. (аёл)да 15 июль куни коронавирус тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 67 ёшли Қ.Н. (эркак)да 20 июль куни коронавирус тасдиқланган ва у Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга COVID -19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
  • Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 64 ёшли A.Т. (эркак)да 25 июль куни коронавирус тасдиқланган ва у Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга COVID -19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Янги соғайиш ҳолатлари

  • Тошкент шаҳрида 396 нафар;
  • Тошкент вилоятида 184 нафар;
  • Бухорода вилоятида 98 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 48 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 36 нафар;
  • Aндижон вилоятида 32 нафар;
  • Наманган вилоятида 15 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 17 нафар;
  • Навоий вилоятида 5 нафар;
  • Жиззах вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 4 нафар — жами 835 нафар бемор тузалди.

Aввалроқ «Узэкспомарказ»га бир ҳафта ичида қанча бемор олиб келингани маълум қилинганди. Таъкидланишича, марказга ҳар беш дақиқада бир нафар бемор олиб келинмоқда.

Янгиликлар