Ўзбекистонда яшаётган хорижий фуқароларнинг виза муддати узайтирилди 

Карантин даврида Ўзбекистонда яшаётган хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати автоматик равишда 2020 йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.

Таъкидланишича, бунда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди. Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 30 июлдаги қарорида шу ҳақда баён қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобиль қатновлари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб 10 апрелига қадар вақтинчалик тўхтатилган.  Кейинчалик ушбу муддат 5 май, 1 июнгача, сўнг 1 августга қадар узайтирилган эди.

Янгиликлар