Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида пастлади

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Qalampir хабар қилди.

Хабарга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда тўрт поғона юқорилаб, 156-ўринни эгаллаган эди. Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 79-ўринни, Қозоғистон 155-ўринни, Тожикистон 162-ўринни, Туркманистон 178-ўринни банд қилган.

Таъкидланишича, Норвегия ушбу рейтингда кетма-кет бешинчи йил биринчи ўринни эгалламокда. Ундан кейин Финляндия (2-ўрин), Швеция (3-ўрин), Дания (4-ўрин) ва Коста-Рика (5-ўрин) жой олган.

Шунингдек, собиқ иттифоқ таркибида бўлган давлатлар орасида 15-ўрин билан Эстония етакчиликни эгаллаган, Россия эса ушбу рейтингда 150-ўринда.

Аввалроқ, Ўзбекистон дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингига киритилди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар