Сирдарёда «помидор вируси» қайд этилиб, 2,5 гектар майдондаги зарарли организм ёқиб юборилди

Сирдарёда «помидор вируси» қайд этилди ва 2,5 гектар майдондаги зарарли организм ёқиб юборилди. Бу ҳақда Sirdaryo xabarlari хабар берди.

Sirdaryo xabarlari

Хабарга кўра, Янгиер шаҳридаги «Эко гранд FRUITS» масъуляти чекланган жамиятига қарашли иссиқхона хўжалигида помидорнинг вирусли бужмайиши касаллиги аниқлангпн ва 2,5 гектар майдондаги зарарли организм ёқиш йўли билан йўқ қилинган.

«Бу вирусли касаллик биринчи марта 2015 йилда Иордания ва Исроилда қайд этилган. Помидор ва қалампирга асосан зарар етказади. Вирус Тобамовирус турига мансуб, жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. Вирус ўсимлик баргларида мозаикаларни ҳосил қилади, барглар ўз ҳолатини ўзгартиради, меваларда жигарранг, ажинли доғлар, мевалар рангсизланади, барглар деформацияланади. Помидорнинг сифати бузилади. Бунинг оқибатида ҳосилни четган экспорт қилиш имконияти йўқолади», — дейди Сирдарё вилояти Ўсимликлар Карантини ҳудудий инспекцияси раҳбари ўринбосари Руслан Мўминов.

Ҳозирда, Янгиер шаҳридаги «Эко гранд FRUITS» масъуляти чекланган жамиятига қарашли иссиқхона хўжалигида Сирдарё вилояти Ўсимликлар Карантини ҳудудий инспекцияси томонидан карантин жорий этилган.

Янгиликлар